19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Маданият
19 Сен  2019 754

Тошкентда халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда Tashkent Book Fest халқаро китоб кўргазмасини ташкил этмоқда. Бу ҳақда агентлик телеграм каналида маълум қилинди.

Кўргазма жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.

Халқаро китоб кўргазма ярмаркасига ташриф буюрганлар хорижий ва маҳаллий нашриётларнинг янги ва нодир китоблари билан танишиш, янги асарлар тақдимотида иштирок этиш, чет эл ва ўзбек адиблари, муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўладилар.

Тадбир доирасида ёзувчи, шоир ва рассомлар билан ижодий суҳбатлар бўлиб ўтади. Шунингдек, соҳага оид семинарлар, маҳорат дарслари, тренинглар ва кўплаб акция ҳамда китоб танловлари ўтказилади.

Халқаро китоб кўргазма ярмаркаси — турли мамлакатларнинг соҳа мутахассислари ўртасида тажриба ва фикр алмашиш, малака ошириш учун ажойиб майдон бўлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech