26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Халқаро ҳамкорлик
10 Мая  2020 583

Кореядан 192 минг долларлик ёрдам

Жанубий Кореядан Ўзбекистонга инсонпарварлик юки жўнатилди.

Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида умумий оғирлиги 34 тонна бўлган инсонпарварлик юки шакллантирилди.

Ташкил этилган мазкур кўмакнинг оғирлиги 6,2 тонна бўлган биринчи қисми мамлакатимизга 26 апрелда етказилган эди.

10 майда умумий қиймати 192 минг долларга яқин тиббий воситалар шаклидаги навбатдаги инсонпарварлик юки ортилган «Uzbekistan Airways» компаниясининг махсус самолёти Сеулдан Тошкентга учиб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Қимматли юк таркибига автоматик бошқариладиган кўп функцияли тиббий каравот, антисептик ва дезинфекция воситалари, тиббий ниқоблар, инсон иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган озуқавий қўшимчалар киритилган.

Инсонпарварлик ёрдами Жанубий Кореянинг «BOMI Engineering», »LH Corporation», «Evergreen Motors», «Infinity Co., Ltd.» компаниялари, Шинхан университети ҳамда ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар ва ўзбекистонлик талабалар томонидан тақдим этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech