06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,6 °C

Транспорт
3 Июн  2020 1082

GMR Group компанияси аэропортларимизга харидорми

Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Транспорт вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг GMR Group компанияси вакиллари билан видеоконференция алоқа шаклида учрашув ўтказилди. Учрашувда авиация соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар давомида GMR вакиллари компания томонидан Ҳиндистон, Туркия ва Филиппинда халқаро аэропортларни қуриш, модернизация қилиш ва бошқарув тизимида амалга оширилган йирик лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Мазкур компания «яшил аэропортлар» концепциясини ривожлантиришда шунингдек, аэропортларга инновацион технологияларни (юзни аниқлаш ва таниш технологиялари, мобил телефонлар имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларидан йўловчиларни ўтказувчанлик қобилиятини бир неча баробарга ошириш ва бошқалар) ўрнатишда катта тажрибага эга.

Учрашувда Транспорт вазирлиги томонидан Марказий Осиё логистика хабини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди. Шунингдек, GMR компаниясига вилоятлардаги халқаро аэропортларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга бериш бўйича ўтказиладиган тендерларда иштирок этишга таклиф этилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech