15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,4 °C

Туризм
7 Авг  2019 864

“Ўзбек миллий гастрономияси музейи” ташкил этилади

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси анжуманлар залида Гастронмик туризм ассоциациясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ассоциация Ўзбекистонда сайёҳлик мавсумини узайтириш мақсадида ҳар йилнинг ноябрь ойида мунтазам равишда “Лаззатли Ўзбекистон” халқаро миллий таомлар фестивалига мезбонлик қилади, фестивалга халқаро туристик агентликларини мунтазам жалб этиб боради ва тадбир доирасида Ўзбекистон бўйлаб ҳудудий гастрономик турларни ташкил этади.

Шунингдек, Ассоциацияга аъзо ресторанлар ва уларнинг ходимлари орасида “Хорижликлар эътирофига сазовор бўлган йилнинг энг яхши ресторани, “Йил официанти”, “Йил ресторан менежери”, “Йил бош ошпази” номинациялари бўйича тақдирлаш маросимлари ўтказилади.

“Ўзбек таомлари хорижий сайёҳларни жалб қилувчи асосий омиллардан биридир. Гастрономик ассоциация фаолиятининг йўлга қўйилиши Ўзбекистоннинг гастрономик брендларини яратиш ва оммалаштиришни ҳам кўзда тутади”, – дейди Ассоциация раиси Гулноза Одилова.

Унинг сўзларига кўра, ўзбек ошхонаси, миллий таомлар тақдимоти ва уларнинг тарихини хорижий сайёҳларга комплекс таништирадиган “Ўзбек миллий гастрономияси музейи” ташкил этилади.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech