15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,9 °C

Мамлакатимизда
15 Ноя  2019 2456

Ўзбекистонда 2020 йилда бўладиган қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

“2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

 

Фармонга мувофиқ, 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

- 4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;

- 29 август – шанба 31 август – душанбага.

Шунингдек, 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech