29 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,9 °C

Саломатлик
25 Мар  2020 317

Коронавирусни аниқлаш учун тест тизими ишлаб чиқилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг биотехнологлари томонидан COVID-19 коронавирусини аниқлаш бўйича тест системаси ишлаб чиқилди.

Олимлар бундан тахминан бир ой олдин бутун дунё бўйлаб тарқалаётган вируснинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда тест системасини ишлаб чиқиш устида иш бошлаган. Тест системаси COVID-19 вируси геномининг уч участкасининг ПЦР усулидаги таҳлилга асосланган ва бу ўзбек олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системасининг хусусияти бўлиб, ҳозирги кунда хизматларимиздаги мавжуд бўлган тестлар фақат бир участка таҳлилига асосланган.

Ушбу тўплам ЖССТ ҳамда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тавсиялари асосида ишлаб чиқилганлигини олимлар эътироф этмоқда. Маҳаллий тест системасини яратиш жараёнида Америка Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган ижобий тест намуналари ҳам қўлланилган.

Марказ диагностика тест системаларини ишлаб чиқариш учун махсус участкасига эга. У ерда стартапчилардан бири —«Биотестлаб» жамоаси ишлайди.

Мазкур тест тизимининг афзаллиги унинг тезкорлигидадир. Касалликка ташхис қўйиш учун инсон димоғидан намуна олинади, негаки айнан унда катта қисмда вирус тўпланади. Сўнгра вирус РНКси олинади, ДНК шаклига ўтказилади ва ПЦР таҳлили амалга оширилади — бутун жараён тахминан 5-6 соат вақтни олади. Бу экспресс тест эмас, балки фақат махсус лабораторияларда фойдаланиш мумкин бўлган тўлақонли тест бўлади, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech