31 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Агросектор
21 Янв  2020 2343

Ўзбекистонда Испания технологиялари асосида интенсив боғлар ташкил этилади

Ўзбекистоннинг Испаниядаги Элчихонасида замонавий интенсив боғдорчиликка ихтисослашган «Viveros Veron» қишлоқ хўжалик компаниясининг раҳбари Чус Верон билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Ўзбекистонда Испан технологияларига асосланган интенсив боғдорчиликни жорий этишга қаратилган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, боғ ўсимликлари кўчатхонаси қуриш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш ҳақидаги масалалар муҳокама қилинди.

«Viveros Veron» компаниясига 1917 йилда асос солинган бўлиб, у боғдорчилик, мевали ва декоратив дарахтлар кўчатларини етиштиришга, шунингдек, уруғчиликка, данакли мевали дарахтларнинг янги навларини рўйхатга олинган «VEF Internacional» маркаси остида етиштиришга ихтисослашган. Компания катта хилма-хилликдаги мевали дарахтларни етказиб бериш соҳасида пешқадамлиқ қилади, шунингдек турли техник хизматларни кўрсатади.

Учрашув давомида ўзбекистонликлар томонидан республикамизнинг экспорт-инвестиция салоҳияти ва миллий қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиш истиқболлари тақдимоти ўтказилди.
Испания компанияси раҳбари Ўзбекистон билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатишдан ҳамда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини изҳор этди. Етиштирилган ҳосилнинг Россия, ХХР, БАА, Япония, Малайзия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиниши тахмин қилинмоқда.

Музокаралар натижасида «Viveros Veron» компанияси фаоляти билан танишиш ва республикамиз ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келгуси ишларни белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш агентлиги делегациясининг Испанияга ташрифини ташкиллаштиришга келишиб олинди, дея хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech