22 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,2 °C

Хавфсизлик
4 Ноя  2019 359

Вагон печкаси остидан 33 миллион сўмлик виски чиқди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постидан фуқаро Ж.В. жами 66 литр вискини яширинча олиб ўтмоқчи бўлди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Ушбу фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўровида айтмасдан ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан поезд вагонининг тепа қисми(плафон)га, шунингдек, вагон печкасининг пастки қисмида ёғочлар остига хуфёна тарзда яширган ҳолда, умумий қиймати 33 миллион сўмлик 66 литр вискиларни тижорат мақсадида олиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech