22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Валентина Матвиенко халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди

2 октябрь куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко бошчилигидаги Россия Федерацияси делегацияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди.

Мартабали меҳмон мамлакатимизда аҳоли муоммолари билан ишлаш бўйича йўлга қўйилган янги тизим ҳақида хабардор этилди. Таъкидланишича, Президент халқ қабулхоналари нафақат фуқаролар мурожаатларини қабул қилади ва энг муҳим масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради, балки жойларга бориб аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бирга уларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқади. Бунда халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқотни таъминлашга, бу йўналишда давлат органларининг жавобгарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шунингдек, халқ қабулхоналари ҳудудлардаги ижтимоий ҳолатни ўрганишда ва жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда аҳолининг муаммоларини ҳал қилишда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўриши таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech