27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Транспорт
13 Мая  2020 589

Ватанга қайтиш давом этади

Ҳориждаги ватандошларимизни чартер рейсларида олиб келиш давом этмоқда.

2020 йил 8-12 май кунлари Дубай, Минск, Сеул, Деҳли, Франкфурт ва Москва шаҳарларидан 1 243 нафар ватандошларимиз чартер рейсларида юртимизга олиб келинди.

Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 13 май куни, тахминан соат 19.00 да чартер лайнери Истанбулдан келиши кутилмоқда.

Бошқа давлатлардан келган ватандошларни қайтариш учун чартер рейсларини ташкил этиш бўйича ишлар давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, энг аввало кекса, касал, ҳомиладор фуқаролар ва болали аёллар биринчи галда қайтарилади.

Шунингдек чет элдаги фуқароларимиздан карантин қоидаларига риоя қилишларини ва бўлиб турган мамлакатлари аэропортларида дипломатик ваколатхоналар ва “ Uzbekistan Airways” АЖ хабарисиз йиғилмасликларини илтимос қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech