06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,9 °C

Ижтимоий ҳаёт
14 Июл  2020 425

Вазият назоратга олинган

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Россия Федерацияси Амур вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган ҳодиса юзасидан ахборот беради.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси 2020 йилнинг 13 июль куни Россия Федерацияси Амур вилояти Свободний туманидаги « Renaissance Heavy Industries» компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган ҳодисани назоратга олди.

Мазкур масала бўйича Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлари билан мунтазам мулоқот олиб борилмоқда.

Бўлиб ўтган ҳодиса тафсилотларини аниқлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида воқеа жойига Элчихона Бош консули етиб борди.

Элчихона россиялик ҳамкорлар билан биргаликда можарони келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш, муаммонинг барча томонлар учун мақбул бўлган ечимини топиш бўйича иш жараёни ва натижалари ҳақида қўшимча ахборот беради, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech