22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Спорт
6 Окт  2019 635

Таиланддаги Осиё кубогида ўзбекистонлик спортчи олтин медални қўлга киритди

Таиланднинг Супхан Бури шаҳрида ўтаётган велотрек бўйича Осиё кубогининг бугунги баҳслари терма жамоамиз вакиллари учун муваффақиятли утди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Ўсмирлар ўртасида яккалик пасют пойгасида ҳамюртимиз Янина Кускова марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Бу жамоамизнинг мазкур мусобақадаги илк олтин медали бўлди.

Шунингдек, Диана Адельшинoва катталар ўртасида айни шу йўналишда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларини жамғаришган. Мусобақа 7 октябрга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech