19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Долзарб
27 Июн  2019 947

Венесуэлада яна бир давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди

Мамлакат ҳукумати давлат тўнтаришини амалга ошириш учун қурол ва пул берилаётганини исботловчи видеоёзувларни қўлга киритди.

Венесуэла ҳукумати навбатдаги давлат тўнтаришга уринишнинг олдини олишга муваффақ бўлди.

Мамлакат Президенти Николас Мадуронинг баёнот беришича, Венесуэлада ҳокимиятни ўзгартиришга уриниш иштирокчиларидан бири, мухолифатнинг экстремистик сектори билан бирга бўлган Колумбия президенти Иван Дуке экан, дея хабар беради «Telesur».

Шундай қилиб, мамлакат ҳукумати қўлида давлат тўнтаришини амалга ошириш учун пул ва қурол ўтказилганини исботлайдиган видеолар бор.

Бундан ташқари, Алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригес мухолифатчиларнинг давлат раҳбари Николас Мадурони ўлдириш учун хорижий ёлланма аскарларни - «исроиллик, америкалик ва колумбиялик террорчиларни» жалб этганини таъкидлади.

 «Жами учта — «Сукре», «Ландер» ва «Улисес» жангари гуруҳлари ташкил этилган. «Сукре» гуруҳининг мақсади Президент Мадурони қўлга олиш ва ўлдириш эди», дея Родригеснинг сўзларини келтиради РАТА-ТАСС.

2019 йил 21 январда Каракасда ҳарбий ғалаённи ташкил этишга ҳаракат қилиб кўришганди ва бу иш муваффақиятсизликка учради. Шундан кейин Венесуэла Олий суди мухолифат етакчиси Хуан Гуаидони Миллий ассамблеяси раиси лавозимидан четлатганди.

Бунга жавобан, у фуқароларни норозилик акцияларини уюштиришга чақирди ва ўзини мамлакатнинг вақтинчалик президенти, деб эълон қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech