27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Воқеа-ҳодисалар
5 Мая  2020 650

Юқори манфаатли видео-кўргазма

Канадада Ўзбекситонинг ҳунармандчилик маҳсулотлари ва қуруқ меваларининг видео-кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Канададаги Элчихонаси (Вашингтон шаҳридаги резиденцияси билан) томонидан Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги ишбилармонлар уюшмаси (CERBA) билан биргаликда «Евроосиёнинг кичик ва ўрта корхоналари бўйлаб виртуал маслаҳат тури» лойиҳаси доирасида Канаданинг ритейлер-компаниялари ва якка тартибдаги тадбиркорлари учун Ўзбекистоннинг халқ-бадиий ҳунармандчилик маҳсулотлари ва қуруқ меваларининг видео-кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

Тадбирда 30 дан зиёд Канада компаниялари ва тадбиркорлари, шунингдек Беларусь, Қозоғистон ва Россиянинг озиқ-овқат, косметика ва болалар ўйинчоқлари сохасидаги 18 та корхона ва фабрикалари иштирок этди.

Онлайн-кўргазмада мамлакатимиз томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов, «Ҳунарманд» уюшмаси раҳбари, Ўзбекистон ССП раиси ўринбосари У. Абдуллаев, «Агробизнес» ташкилотининг ҳаммуаллифи Р. Ҳакимов, «Garden Cells» компаниясининг бош менеджери М. Ниёзов, «Gulnora Art»нинг бош директори ва «Craft and Art»нинг директор Г. Одиловалар иштирок этдилар.

Тадбирни оча туриб Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги ишбилармонлар уюшмасининг Оттава провинциясидаги ҳудудий директори М. Бельских хоним юртимиз вакилларига мазкур онлайн-кўргазмада иштирок этаётганлари учун миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга Ўзбекистон ҳунармандларини Канадада савдо уйлари ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконларини ташкил этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди. 

Шунингдек М. Бельских хоним Ўзбекистоннинг сўнги йилларда мазкур озиқ-овқат турини чет элга етказиб бериш бўйича Марказий Осиёда етакчи мамлакатлардан бири эканлигини инобатга олган ҳолда республикамиз озиқ-овқат саноатининг қуруқ мевалар ишлаб чиқариш каби шундай анъанавий йўналишини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ССП раиси А. Икрамов ушбу тадбирни уюштиргани учун Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги ишбилармонлар уюшмаси раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдирди. Ўзбекистон ССПнинг 2017 йил мартидан бери Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги ишбилармонлар уюшмаси билан Ўзбекистон корхоналарининг Канада бозорида ва ўз ўрнида Канада корхоналарининг юртимизда фаолият юритиши бўйича ҳамкорлик қилиб келаётгани таъкидланди. Сўнги уч йил ичида Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги ишбилармонлар уюшмаси билан биргаликда ўтказилаётган қўшма форумларда ҳар икки мамлакатнинг ўрта ва кичик бизнесининг  тобора кўпроқ вакиллари йиғиляпти. Канаданинг инновацион компаниялари хусусан нефть-газ сохаси бўйича ҳамкорлик қилишга қизиқишини намоён қилмоқдалар.

«La Petite Russie» магазини диретори А. Гонмахер хоним Ўзбекистон маданяти ўз тарихи ва кўп асрлик анъаналари туфайли Канадада машҳур эканлигини эътироф этди. У киши «Ҳунарманд» уюшмаси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ташаббусини қўллаб-қуватлади. Шунингдек келгуси босқичда уюшма билан алоқани мустаҳкамлаш, унинг фаолияти,  таниқли аъзолари ҳақида тақдим этиладиган материаллари ҳақида маълумотлар олиб туришга эътибор қаратиш кераклигини таклиф этди.

«PRInternational» компаниясининг етказиб бериш бўлими бошлиғи Ч. Сетиенна Ўзбекистоннинг «Garden Cells» ва «Агробизнес» компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди. У шунингдек «PRInternational» компаниясининг 40дан зиёд мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишини, ҳар хил турдаги қуруқ мевалар, уруғ ва дон-дунларни олиб келиб Канадада тарқатишини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фахрий элчиси К. Лопез хоним юртимиз ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқариладиган махсулотларни юқори баҳолади. У киши ҳар йили Санта-Фе шаҳрида бўлиб ўтадиган халқ санъатинининг Халқаро бозорида ўтган йили Ўзбекистондан 20 нафардан ортиқ ҳунармандлари иштирок этганини эътироф этди. Ва уларнинг анъанавий санъат маҳсулотларининг турли намуналарини, хусусан, шойи ва жун гиламлари, анъанивий матодан тайёрланган кийим ва бошқа маҳсулотлдарини тақдим этганини таъкидлади.  

«GULNOR LLC» садо уйи вакили Г. Одилова тадбир доирасида «Ироқи» шаклидаги шойидан тайёрланган кенг турдаги тўқимачилик маҳсулотларини намойиш қилди. Тўқимачилик маҳсулотлари намуналари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Улар мамлкатимизнинг қадимги ва замонавий жамолини ўзида уйғун шаклда акс эттирувчи ўзбек тўқимачилик санъатининг тури ва нафислигини юқори баҳоладилар. 

Халқаро тадбир якуни бўйича Ўзбекситоннинг халқ-бадиий ҳунармандчлик маҳсулотлари ва қуруқ меваларининг Канада компаниялари ва тадбиркорлари томонидан тақдим этилган видео-кўргазмаси чет элликларнинг қизиқишини орттирди ва уларнинг Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйишига старт берди десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, Канада компаниялари ва тадбиркорлари Канаданинг Россия ва Евроосиёдаги ишбилармонлар уюшмаси билан яқин келажакда Канада компаниялари ва тадбиркорларида тасаввур уйғотиш мақсадида Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотлари видео-кўргазмасини ўтказиш ҳақида келишишга эришилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech