24 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13 °C

Халқаро ҳамкорлик
23 Июн  2020 603

Италия элчиси билан видеоконференция

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Италиянинг Тошкентдаги элчиси билан онлайн-мулоқот ўтказди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Италия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Андреа Бертосси билан видеоконференсалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар беради «Дунё» АА.

ТИВ Матбуот хизматига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Италия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди, шу жумладан олий ва юқори даражадаги учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият берилаётгани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан 2019 йил 6 майда Рим шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро ишчи гуруҳнинг 6-мажлиси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech