18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,2 °C

Кейинги авлод
24 Мая  2019 543

Вилоят ҳокими мактаблардаги таълим сифатини оширишга кўмак бермоқда

Хоразм вилояти ҳокимининг ташаббуси билан тест синовларининг натижаларига бағишланган селектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Селекторда умумтаълим мактаблари битирувчиларини Олий таълим муассасаларига тайёрлаш бўйича ўтказилган синов тестлари натижалари ва ушбу жараёнда аниқланган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, олий таълим муассасалари ва уларнинг йўналишлари, Ўзбекистондан ташқарида жойлашган олий таълим муассасалари дипломларини ностирификация қилиш бўйича, қолаверса, кириш имтиҳонларидаги ўзгаришлар ва бир вақтнинг ўзида учтагача олий таълим муассасаларига имтиҳон топшириш тартиби тўғрисида ҳар бир битирувчи ва уларнинг ота-оналарига хабардор қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Паст натижалар кўрсатган таълим муассасалари директорлари ва фан ўқитувчилари билан бевосита суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар аниқ кўрсатилди. 151 та таълим муассасасига методик ёрдам зарурлиги таъкидланиб, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига қатор топшириқлар берилди. Туман, шаҳар ҳокимларига мактаб директорлари билан ҳамкорликда умумтаълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш бўйича етарли шарт-шароитлар яратиш вазифаси топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech