20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Ижтимоий ҳаёт
18 Июл  2019 400

Вилоят ҳокимининг сайёр қабулида энг кўп мурожаат уй-жой масаласида бўлди

Фарғона вилояти ҳокими томонидан Марғилон шаҳар 1-сонли давлат ихтисослашган умумтаълим мактабида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Қабул ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган ва кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш, фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилиб, унда Марғилон, Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, Фарғона, Қува туманларидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида барча вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, прокуратура, ИИБ ва суд органлари ҳамда шаҳар, туманларнинг сектор раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда жами 122 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан бевосита вилоят ҳокимига 86 та мурожаат келиб тушди. Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 25 та уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, 8 та ишга жойлашиш, 4 та банк кредити ажратишдаги муаммолар, 7 та моддий ёрдам кўрсатиш ва бошқа масалаларда мурожаатлари кўриб чиқилди.

Ўтказилган қабул натижалари бўйича 15 нафар мурожаатчиларнинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди, 8 нафар мурожаатчиларга тушунтириш берилди, 63 та мурожаатлар бўйича амалдаги қонунларга кўра ўрганиб чиқиш учун қабулда иштирок этган вилоят бошқарма, ташкилотлари раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимларига топшириқлар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech