17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,7 °C

ГФР Президентининг ташрифи якунланди

Аввал хабар қилинганидек, Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Ташриф асносида анъанавий дўстлик, очиқлик ва ўзаро англашув руҳида олий даражадаги музокаралар ўтказилди. Германия Президенти ушбу мамлакатнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган ташкилотлари вакиллари билан учрашди, ишбилармон доираларнинг давра суҳбати ҳамда Йоҳанн Вольфганг Гёте ҳайкали ва боғининг очилиш маросимида қатнашди, саноат корхоналари билан танишди.

Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразм вилоятида ҳам бўлиб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбатлашди, Хива шаҳридаги тарихий обидаларни томоша қилди.

Шу билан ГФР Федерал Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди. Франк-Вальтер Штайнмайер Хоразмдан Германияга жўнаб кетди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech