19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Туризм
9 Авг  2019 995

Мазали, лекин текинга эмас: Тошкентда гастрономик туризм фестивали очилди

«Gastro Bazaar-2019» I Халқаро гастрономия фестивали пойтахтнинг марказий Зарафшон кўчасида ўз ишини бошлади.

Музаффар Абдуллаев сурати.

Хўш, қандай бошлади? Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ва фаст-фуд тармоқ компанияларининг чодирлари ўрнатилди – бунда фаст-фудчилар ҳар доимгидек биринчи бўлишди. Фарғона, Хоразм, Самарқанд ва бошқа вилоятларнинг ошпазлари қозонларга эндигина маҳсулотларни солишганда тармоқчилар аллақачон гамбургерлар, шарбатлар ва музқаймоқ сота бошладилар.

Биринчи куни эрталабданоқ барча ҳаракатга тушиб кетди, асосийси, минтақадан ташриф буюрган иштирокчиларнинг айтишича, эртага ва индинга манзарани тўлиқ кўриш мумкин бўларкан.

Ташкилотчилар - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва пойтахт ҳокимияти - фестивалнинг бошланишини эълон қилди. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ва гастрономик туризм бўйича хорижий ассоциациялар вакиллари журналистларга мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожига гастрономик туризмнинг улкан таъсири ҳақида сўзлаб беришди, хорижий сайёҳларнинг биринчи гуруҳи аллақачон Сайилгоҳ кўчасида пайдо бўлди.

Чет элликлар гидлардан бу ерда ҳали ўзларини кутишманини билиб, ҳайрон қолишди, аммо тўғри тушунишди, негаки, барча таомлар ҳам ҳали тайёр бўлиб улгурмаганди. Шундай бўлса-да, уларнинг тадбирга бўлган қизиқиши йўқолмади. Улар ўзбек таомлари ва полиз неъматлари фонида суратга тушдилар. Дарвоқе, фарғоналик ошпазларнинг оши биринчи бўлиб тайёр бўлди, атрофга таралиб кетган ҳиди ва кўринишидан унинг жуда мазали чиққани сезилиб турарди.

Шу билан бирга тайёрланаётган паловнинг иштаҳани қитиқловчи ҳиди деярли ҳар бир минтақа чодиридан таралиб, миллий таомларни севувчилар учун ҳақиқий байрам бошланишидан далолат берарди. Ташкилотчилар гастрономик лаззатлар билан бир қаторда яна кўплаб қизиқарли учрашувлар ва мусиқаларни ваъда қилишмоқда. Масалан, 10 август куни мамлакатимизда биринчи марта MICE-туризм ва учрашувлар саноати бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтади.

Дарвоқе, бундан сал олдин фестивалга фақат ваучер (ёзма гувоҳнома)лар бўйича киритилади, деган гап-сўзлар пайдо бўлганди. Давлат туризм қўмитаси буни рад этиб, истаган киши бу ерга келиши мумкинлигини маълум қилди. Ва асаби мустаҳкамларга яна бир янгилик... истеъмол қилинган барча таомлар пулини тўлаш керак бўлади.

Санжар Ёқубов.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech