20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Транспорт
26 Июл  2019 849

Тошкентдаги темир йўл вокзалларида электрон навбат жорий этилди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан Тошкент Марказий ҳамда Тошкент-Жанубий темир йўл вокзаллари чиптахоналарида электрон навбат тизими жорий этилди, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Эндиликда, темирйўл чипталарни сотиб олиш учун келган йўловчи, ҳар иккала вокзалда ҳам электрон навбатга туриш имкониятига эга. Яъни, ҳар бир фуқаро шу ернинг ўзида жойлашган ўриндиқларда ўтириб, залда ўрнатилган махсус мониторлар орқали ўз навбатини кузатиб туради.

Тартиб рақами ҳамда касса рақами мониторда кўриниши билан, чипта харид қилиш учун кўрсатилган кассага бориб мурожаат қилиниши лозим. 

Ушбу хизмат аввало, кассалар олдида узундан узун навбатга туриш ва турли хил тушунмовчиликларнинг олдини олади ҳамда чипта расмийлаштираётган операторлар ишига ва сифатли хизмат кўрсатишга имкон яратади.

Шунингдек, чиптахона залида ўрнатилган махсус электрон таблолардан йўловчилар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ веб-сайти орқали поездлар ҳаракат жадвали билан танишиб, элетрон чипталарни харид қилишлари ва бошқа керакли маълумотлар билан танишишлари мумкин.

Яна бир муҳим янгилик, Тошкент Марказий темир йўл вокзали чиптахона залида ўрнатилган катта экранда онлайн тарзда қайси поезд ва қайси вагонда чипта бор-йўқлиги тўғрисида маълумот берилади. Бу ҳам йўловчиларга катта қулайлик яратади.

Жамият томонидан чиптахоналарга ўрнатилган мазкур электрон ускуналар синов тариқасида ишлатилмоқда. Келгусида бундай қулайликлар республикамизнинг барча ҳудудларидаги темир йўл вокзалларида ҳам жорий қилиниши кўзда тутилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech