20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Долзарб
28 Июн  2019 737

Волгада 80 фоиз бакрабалиқ, 92 фоиз оқ бакра нобуд бўлгани эълон қилинди

Волга дарёсининг ҳалокатли саёзлашуви қатор балиқ турларининг тўлиқ йўқолишига олиб келди. Бу борадаги маълумотлар Бош прокуратура йиғилишида эълон қилинди.

Волганинг саёзланиши ғайритабиий иссиқ баҳор ва унинг сув омборлари даражасини нотўғри тартибга солиш туфайли юзага келган бўлиши мумкин.

«Волга дарёсида ўта жиддий вазият юзага келган. Балиқчилик илмий ташкилотлари ҳисоб-китобларига кўра, айни дамга қадар 80 фоиз рус бакрабалиғининг, 40 фоиз севрюга, 92 фоиз оқ бакранинг уруғ сочадиган табиий жойлари йўқотилган. Балиқларнинг баъзи турлари, масалан Волга сельди, табиий уруғ сочадиган жойлари йўқ бўлгани сабаб бутунлай йўқолган», дейди Федерал қонунчилик ижросини назорат қилиш бош бошқармаси бошлиғи Анатолий Паламарчук.

«Жорий йилнинг баҳоридан бошлаб Волга ҳавзасидаги гидрологик вазиятнинг амалдаги ҳолати салбий сценарий томонга ўзгарди», дея олдинроқ қайд этганди Табиий ресурслар вазирлиги.

Натижада, мамлакатнинг асосий сув артерияларидан бири ғайритабиий даражада саёзлашди. Сув ўзининг олдинги қирғоқларидан 100 метрдан кўпроққа чекинган. Май ойида сувни тежаш режими жорий этилди, дея хабар беради «Вести. Экономика».

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech