30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Ҳарбий
22 Янв  2020 1576

Навоийлик ёшлар Ўзбекистондаги энг катта полигонда

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Каттақўрғон округ полигонида Навоий вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Навоий вилояти ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Ёшлар бизнинг эртанги кунимиз” шиори остида ҳарбий-амалий, маънавий-маърифий учрашувлар ўтказилди, дея хабар беради Марказий ҳарбий округ матубуот хизмати.

Самарқанд вилоятида жойлашган Каттақўрғон округ полигонига ташриф буюрган ўқувчи ёшларга полигонда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар яқиндан таништирилди. Полигон бўйлаб саёҳат қилган ёшлар ўқув биноси, кутубхона, тиббиёт пункти, ётоқхона, ошхона, спорт мажмуаси ҳамда панорамали отиш мажмуасида бўлди. Хусусан, панорамали отиш мажмуасида ҳарбийлар ва ёшлар ўзаро фикр алмашиниб ўқув машғулотларини олиб борди.

Шундан сўнг, дала ўқув майдонида ҳарбий техникалар ва қурол аслаҳалар кўргазмаси намойиши бўлиб ўтди. Унда ёшларга ҳар бир қурол-аслаҳа ва техникаларнинг хусусияти ва ўзига хос жиҳатлари борасида маълумотлар берилди. Шунингдек, жанговар тайёргарлик бошқарув пунктидан туриб ўқув нуқталарини кузатиб боришди ва қўл жанги намойишларидан баҳраманд бўлишди.

Тадбир доирасида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов билан учрашиб, суҳбатлашдилар. Ва бугунги миллий армиямиз салоҳияти, ўзгариш ва янгиланишлар, муддатли ҳарбий хизматга бориш ва имтиёзларга эга бўлиш ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech