15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Ҳукумат
2 Сен  2019 776
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

 

Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этган эди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра ҳар йили бу сана Хотира куни сифатида ёд этилмоқда.

Биринчи Президентнинг қатъияти ва жасорати билан юртимиз мустақилликка эришган, тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритган. Ислом Каримовни қанча эъзозласак, халқимизга, ёшларимизга маънавият етказган бўламиз, дея таъкидлаганди Шавкат Мирзиёев.

Ушбу маросим ҳам давлат ва жамоатчилигимизнинг Ислом Каримовга ҳурмати ифодаси бўлди.

Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолияти, орзу-истаклари, мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни таъминлашдаги хизматлари ёдга олинди.

Гул қўйиш маросимида парламент ва ҳукумат аъзолари, фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, ёшлар иштирок этди. 

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech