21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21 °C

Спорт
2 Янв  2019 1700

Терма жамоамиз Осиё Кубогида иштирок этиш учун БААга жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди. Шу муносабат билан бугун, 2 январь куни тонгги соат 05:30да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида футболчиларимизни тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда ЎФА раҳбарияти, фан-клуб аъзолари ва бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Хабарингиз бор, Осиё Кубогига 5 январда старт берилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси «F» гуруҳида Уммон, Туркманистон ва Япония термалари билан айни шу кетма-кетликда баҳс олиб боради.

kun.uz олган сурат

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech