29 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -1 °C

Долзарб
18 Фев  2020 1935

«Diamond Princess» лайнерида COVID-19 тарқалган

Японияда «Diamond Princess» лайнерида яна 88 киши COVD-19 коронавируси вируси билан касалланган. Янги касалланган шахслар зудлик билан маҳаллий шифохоналарга жойлаштирилади.

 

Касаллик юқтирганларнинг фуқаролиги ҳақида ҳали маълумотлар йўқ.

NHK телекомпаниясининг Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ободонлаштириш вазирлиги ахборотларига таянган ҳолдаги маълумотига кўра, кемадаги касалланганларнинг сони 542 нафарни ташкил этади.

«Diamond Princess» кемаси ҳозир Япониянинг порт шаҳри — Йокогамада карантинда. Унинг бортида экипаж аъзолари билан бирга  ҳисоблаганда 3,2 минг киши бор.

Маҳаллий ҳокимият касаланмаган йўловчиларга 19 февралдан қирғоққа тушишга рухсат бермоқчи. Япония соғлиқни сақлаш идораси раҳбариятининг сўзларига кўра, 21 февралга қадар барча сайёҳлар ва экипаж аъзолари кемани тарк этишлари керак. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech