04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Хавфсизлик
1 Июн  2020 519

Бир лаҳзада икки киши ЙТҲ қурбони

2020 йил 31 майда Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудида фожиа билан якун топган ЙТҲ содир этилди.

Соат 17:30 да 24 ёшли ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашинани «Ғузор- Бейнеу» йўналишидаги А-380 йўлининг Жондор тумани «Луқмон» Газли чўл ҳудудидан ўтувчи йўлдан бошқариб кетаётган.

Ушбу йўлнинг 301-километрига етганида, қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган «MAN» русумли автомашинасини олд қисмига бориб урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси ва ушбу автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган 48 ёшли йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жондор туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бухоро вилояти ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech