13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Таълим
13 Июл  2020 609

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилди

Халқ таълими вазирлиги академик лицейларга 10 июлдан 25 июлгача ўтказилиши лозим бўлган кириш имтиҳонларини номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилда қабул қилинган «Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисида» ги Низомга мувофиқ академик лицейларда саралаш имтиҳонлари ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар ўтказилиши белгиланган.

Аммо Республика махсус комиссия томонидан карантин талабларининг кучайтирилиши муносабати билан академик лицейларда саралаш имтиҳонлари номаълум муддатларга қолдирилганлиги ҳақида қарор қабул қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech