13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Саломатлик
26 Апр  2020 7579

Бухоро ва Тошкент пешқадам

Бугуннинг ўзида Тошкент шаҳридан 6 нафар бемор тузалган бўлса, Бухоро вилоятидан бир йўла 50 нафар бемор соғайди.

Бухорода шифо топган беморларнинг 23 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан, 27 нафари эса вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказидан реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 44 нафари Россиядан, 6 нафари эса Туркиядан  чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, ихтисослашган шифохонага жойлаштирилган. Улардан 43 нафари эркак, 7 нафари аёл. Беморларнинг 9 нафари Самарқанд вилоятидан, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидан 8 нафардан, 5 нафари Андижон вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятидан 4 нафардан, 3 нафар Тошкент шаҳридан бўлса, Хоразм, Фарғона ва Сирдарё вилоятларидан 2 нафардан, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 5 ёшли қизалоқ.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 260 нафар бемор соғайиб чиқди. 

Пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 5 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 1 нафар бемор буткул соғайди. Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари Тошкент шаҳридан бўлса, қолган 3 нафари эса Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятидан. Улардан 2 нафари Москва – Тошкент йўналишида чартер рейс орқали келишган. Қолган 3 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 26 ёшда. Ушбу клиникада шу пайтга қадар 75 нафар бемор соғайиб чиқди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида соғайган 42 ёшли эркак киши Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Мазкур клиникада шу пайтга қадар 49 нафар бемор соғайган.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 763 нафарга етди, беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech