25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Саломатлик
14 Мая  2020 522

Бугун яна 60 нафар бемор соғайди

Бугун Тошкентда 33 нафар, Самарқандда 26 нафар тузалиб чиқди. Шундай қилиб, бугун жами 60 нафар бемор тузалиб чиқди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 12 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, жами 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитация кузатилди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг кексаси 56 ёш бўлса, энг кичиги 13 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 15 нафари эркак, 6 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 56 бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 668 нафар бемор соғайган.

Самарқандда тузалганларнинг 8 нафари эркак, 18 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 129 нафар бемор соғайган.

Шундай қилиб, юртимизда бугун куннинг биринчи ярмида жами 60 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2136 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech