21 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Долзарб
28 Дек  2018 1258

Икки ой шафқатсиз табиат билан юзма-юз

Америкалик спортчи ва саёҳатчи Колин О’Брэди тарихда биринчи бор Антарктидани ёлғиз ўзи кесиб ўта олди, дея хабар тарқатади хорижий ОАВ (rtvi.com). Бу ҳақда «ультрамарафон» ҳақида кундалик тутган тадқиқотчининг ўзи «Инстаграм»да ҳам хабар қолдирган.

О’Брэди қитъа бўйлаб чанғиларда ҳаракатланган ва икки ой ичида 1480 километр масофани босиб ўтган. Бутун йўл давомида у буюмлару озиқ-овқат ортилган 170 килограммлик чанани тортиб борди. Спортчи кунига ўртача 30 километр масофани босиб ўтган.

Сўнгги 124 километрлик масофани саёҳатчи тўхтамай, 32 соат ичида босиб ўтди. «New York Times» газетасига телефон орқали берган интервьюсида О’Брэди ўзида қандайдир ички куч топиб, ҳатто, мусиқа ҳам эшитмай, финишга қадар 32 соат тўхтамай ҳаракат қилганини айтган.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech