06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,9 °C

Хавфсизлик
21 Мар  2020 1204

Бухорода автомашина портлади

20 мартда Бухорода автомашина газ балони портлаши юз берди, қурбонлар бор.

Соат 17:20 да 50 ёшли ҳайдовчи  ўзининг бошқарувидаги «Nexia-3 Ravon» автомашинасида Бухоро шаҳар А-380 йўлининг 222 километрида ҳаракатланиб келаётган вақтида автомашина орқа юкхонасида ўрнатилган «метан» газ балон портлаган.

Портлаш натижасида автомашина орқа ўриндиғида ўтирган 50 ёшли аёл ҳодиса жойида, 24 ёшли аёл ва вояга етмаган 3 ёшли бола, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этганлар. Автомашина ҳайдовчиси ва олди ўриндиқда ўтирган 27 ёшли йўловчи енгил тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилишган.

Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, портлаш сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech