15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,1 °C

Воқеа-ҳодисалар
31 Окт  2019 469

Покистонда йўловчи поездида портлаш ва ёнғин юз берди

Покистонда поезд ёнишида ҳалок бўлганлар сони 62 кишига етди. Бу ҳақда «The Daily Sabah» нашри хабар бермоқда. Бир неча ўнлаб йўловчилар турли даражада жароҳат олган.

Поезд Карачидан Равалпинди шаҳрига қатновни амалга ошираётганди. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин келиб чиқишига сабаб таом тайёрлаш учун ишлатиладиган газ баллонининг портлаши бўлиши мумкин. Ёнғин учта вагонни қамраб олган ва улар жуда тез куйиб кул бўлган.

Қутқарувчилар, баъзи одамларнинг ёнғиндан қочиб, вагонлардан четга сакрашгани ва ерга урилиш зарби кучли бўлгани ўлим ҳолатига олиб келганини ҳам аниқлашган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech