15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Кейинги авлод
5 Сен  2019 357

Ўзбекистонлик ёшлар математика бўйича халқаро олимпиадада 8 та медални қўлга киритди

Ҳонгконгда математика фани бўйича болалар ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 8 та медал олишга муваффақ бўлди, деб хабар қилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 2500 нафар бола қатнашган олимпиадада 10 нафар ўқувчидан иборат Ўзбекистон делегацияси илк марта иштирок этди.

Олимпиадада қуйидаги ўғил-қизлар совриндор бўлишди:

Олтин

Мадина Толибоева – “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;

Кумуш

Темур Ҳасанов – “Сеҳриё” мактаби ўқувчиси;

Иззатилла Адилов – “Истеъдодли келажак ёшлари” мактаби ўқувчиси;

Бронза

Солиҳа Абдурасулова – “Истеъдодли келажак ёшлари” мактаби ўқувчиси;

Бунёд Даминов – 103-сонли мактаб ўқувчиси;

Самира Ходжабаева – “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;

Анна Джу – “Genesis Education” мактаби ўқувчиси;

Руслан Тепляков – “Бек Кичкинтой” боғчаси тарбияланувчиси.

Бундан ташқари, “Genesis Education” мактаби ўқувчиси Мадина Толибоева “Ўзбекистоннинг энг яхши иштирокчиси” сертификатини қўлга киритган ва Токиога йўлланма олган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech