28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
28 Мар  2020 1203

Халқпарвар саховатпешалар

Бир гуруҳ наманганлик саховатпеша инсонлар ибратли иш бошлаб юборди

27 март куни шундай саховатпешалар кўмаги билан Наманган шаҳридаги кам таъминланган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган 75 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт ниқоблари ҳамда антисептик воситалари етказилди. Бу каби ибратли ишлар кўплаб юртдошларимиз томонидан олиб борилаётгани аҳамиятлидир.


Бунинг мантиқий давоми сифатида 28 март куни Наманган шаҳар ҳокимлиги навбатдаги ташаббусни ўз қўлига олди. Ҳокимлик вакиллари иштирокида “Авто карвон” ташкил этилиб,унда карантинга олинган беморлар саломатлиги учун кун-у тун хизмат қилаётган 60 дан зиёд шифокор ва ҳамширалар уйларидан хабар олинди. Уюштирилган “Авто карвон”да белгиланган манзилларга етти турдаги озуқа маҳсулотлари, ниқоб ва қўлқоплар саломатлигимиз фидоийлари хонадонларига тортиқ этилди.

Улуғбек Рўзиматов.
Наманган вилояти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech