06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,9 °C

Хавфсизлик
23 Мар  2020 1094

Шаҳрихонда хавфли рецедивист «Damas»ни олиб қочди

Шаҳрихон туманида ўта хавфли рецидивист томонидан «Damas» русумли атомашина олиб қочилган.

2020 йил 19 март  соат 12:30 да муқаддам судланган ва суд томонидан ўта хавфли рецидивист деб топилган 41 ёшли фуқаро, Шаҳрихон туман Қумтепа маҳалласида жойлашган сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи олдида турган «Damas» русумли автомашинани олиб қочган.

Маълум бўлишича, «Damas» автомашинаси 29 ёшли шахс томонидан қаровсиз қолдирилган. Лекин олиб қочилган автомашинада «Шаҳрихон-Қува» транспорт қатнов йўлининг Шаҳрихон тумани Дўстлик МФЙда ҳаракатланиб кетаётган «янги ҳайдовчи» автомашина эгаси ва унинг таниши томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан автомашинани олиб қочган фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «а, г» бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Damas» русумли автомашина эгаси томонидан тегишли тартибда расмийлаштириб олинган ва кўздан кечирилган. Рецидивист эса процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech