28 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Ижтимоий ҳаёт
1 Апр  2020 426

Хайрия ишларида тадбиркорлар ҳам фаол

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида бошланган хайрия тадбирида 8 нафар тадбиркорларнинг хизмати катта.

Улар томонидан туман марказидан олис қишлоқларда яшовчи фуқароларга арзонлаштирилган дорилар, тиббий ниқоблар, антисептик воситалар, озуқа маҳсулотларидан иборат ижтимоий кўчма дўконлар орқали етказилди.

Саҳий тадбиркорлар фаолияти ривожи учун 700 миллион сўмлик кредит ажратилиши таъминланди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари кўмагида хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирда тўрақўрғонлик муҳтож оилаларга 100 қоп ун ва истеъмол маҳсулотлари, шунингдек 1 та хўкиз, 30 та қўй сўйилиб тарқатилди.

Бу вазиятда Мингбулоқ тумани раҳбарияти ҳам четда турмай 31 март кунининг ўзида 166 та хонадонга суюлтирилган газ балонлари етказди. Ёлғиз, кам таъминланган 146 оилаларга озиқ-овқат, тиббий ҳамда шахсий-гигиеник воситалар туҳфа этилди.

Наманган вилояти прокуратурасининг кўмаги билан тўрақўрғонлик 24 000 фуқарога ижтимоий нафақалар тўланди. Худди шундай ижтимоий ёрдам мингбулоқликларнинг 560 нафарига 250 миллиондан зиёд моддий ёрдам пуллари берилди. 

Улуғбек Рўзиматов,
Наманган вилояти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech