09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,5 °C

Воқеа-ҳодисалар
17 Мар  2020 398

Хитой ва Жанубий Корея музейлари  яна иш фаолиятига қайтмоқда

Шанхайдаги ўнлаб музейлар, жумладан Хитой бадиий музейи ва Power Station of Art замонавий санъат музейи  қайтадан  фаолиятини  бошлади, деб хабар тарқатди  ARTnet.

Ушбу маданият масканлари январь ойи охирларида омма учун эшикларини ёпган эди.

Музейларга кириш олдидан   барчанинг  соғлиги текширилади, музей ходимларининг ҳаммаси ниқоб тақади ва тиббиёт ходимларининг вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича тавсияларига амал қилади.

Қадимги Хитой санъат асарларининг энг катта  коллекцияси сақланаётган  Шанхай музейи бир кунда келадиганлар сонини  500 кишигача қисқартирди. Унга кириш учун олдиндан музейнинг WeChat  порталида чипта буюртириш лозим. Шунингдек, музей биносининг ҳар бир қаватида карантин ҳудуди ташкил этилган.

Бундан ташқари,  Edouard Malingue ҳамда  санъат ва  ArtCN шанхай галереялари ҳам ишни қайта йўлга қўйди.

23 март куни Сеулдаги замонавий санъат Миллий музейи очилиши ҳақидаги хабарнинг тарқалиши коронавирус туфайли Жанубий Кореяда юзага келган аҳвол ҳам аста-секин яхшиланиб бораётганини тасдиқламоқда.  Сеул бадиий музейи ва  Leeum Samsung музейлари ҳозирча ёпиқ, аммо кўпчиллик ушбу муассасалар ҳам яқин орада эшикларини очишига шубҳа қилмаяпти.

Куни кеча Жанубий Кореянинг соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси вакили коронавирус юқтиришнинг энг юқори чўққиси ортда қолгани, бундан буён касалланишни қайд этиш ҳолатлари кундан-кунга камайиб бораётганини маълум қилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech