20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Ижтимоий ҳаёт
7 Авг  2019 338

Хоразм вилоятининг энг чекка ҳудудларидаги муаммолар ўрганилди

Хоразм вилояти хокими Ф.Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими М.Ишбеков, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличов ва вилоятнинг бошқа мутасаддилари иштирокида Ҳазорасптуманининг “Нукус”, “Саримой”, “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллаларига ташриф буюриб, сайёр қабуллар ўтказди.  

Ушбу маҳаллалар вилоятнинг энг чекка ҳудудлари ҳисобланади. Мисол учун, вилоят марказидан “Нукус” маҳалласигача бўлган масофа 155 км, “Саримой” маҳалласигача бўлган масофа 165 км, “Гурлан” маҳалласигача бўлган масофа 185 км, “Ҳазорасп” маҳалласигача бўлган масофа 190 км,, “Хива” маҳалласигача бўлган масофа 195 км,  ва “Хонқа” маҳалласигача бўлган масофа жами 205 км.ни ташкил қилади.

Сайёр қабулга ташриф буюрганлар бу ерда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, мазкур ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолари тингланди.

Жумладан, аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида Урганч-Тошкент автомобиль йўлидан “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллаларига олиб борувчи 1980 йилларда асфальт қилинган 30 км йўл яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланиб, мазкур йўлнинг 22 км.ни мукаммал таъмирлаш режалаштирилиб, ҳозирги кунда шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, “Нукус”, “Саримой”, “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллаларидаги ижтимоий объектлар, ичимлик суви муаммоси ва аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммолар ҳам ўрганилган.

“Саримой” МФЙда жойлашган 11-сонли ўрта мактабда ўтказилган сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалаларида аҳолини  кўрикдан ўтказиш, ҳудудга УЗИ аппарати ўрнатиш, мактаб ўқувчиларининг узоқ масофадан қатнаб келаётганликлари юзасидан мурожаатлар келиб тушган.

Хусусан, мазкур қабул давомида фуқаро Жуманиязова Хадича даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалаларида мурожаат қилди. Ушбу мурожаат юзасидан вилоят хокими томонидан мурожаат муаллифининг ўғли Уллибоев Сардорни мазкур ҳудудда  жамоатчилик ишларига бош қилиб қўйиш бўйича вилоят ҳамда туман аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарларига топшириқ берилган ҳолда С.Уллибоевни ишга жойлаштириш масаласи жойида ҳал қилинди. Шунингдек, Х.Жуманиязовани саломатлигини тиклаш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарига уни вилоят тиббиёт бирлашмаларида тиббий кўрикдан ўтказиш топширилди.

Бундан ташқари Араздурдиев Алламуроднинг мурожаати юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Қ.Тангрибердиевга аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича  мазкур ҳудудга тиббий кўрик машинаси юборишни ва туман хокимига шифокорларни вақтинчалик уй-жой билан таъминлаш топширилди.

Сайёр  қабулларда жами 52 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 11 таси жойида ижобий ҳал қилинган, 41 та мурожаатни ҳал қилиш учун вилоят ва туман ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

Юқорида кўрсатилган аниқланган муаммолар бажарилиши юзасидан тегишли “йўл харита” лар ишлаб чиқилиб, туманидаги “Гурлан”, “Ҳазорасп”, “Хива” ва “Хонқа” маҳаллалари 2020 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилиши режалаштирилди ва чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech