23 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,7 °C

Хавфсизлик
24 Окт  2019 810

Хоразмда эр-хотин ва уларнинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди

22 октябрь куни Хоразм вилоятида бутун бошли оила ис газидан заҳарланиб вафот этди, деб хабар тарқатди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ўзнинг телеграм каналида.

Маълум қилинишича, Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари қўлбола исситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech