16 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5 °C

Ҳарбий
30 Июл  2019 808

“Каттақўрғон” полигонида хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди

Марказий ҳарбий округига қарашли Ўзбекистондаги биринчи рақамли “Каттақўрғон” полигонида Хитой Халқ Республикаси билан тинчлик йўлидаги халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида харид қилинган артиллерия снаряди синовдан ўтказилди, деб хабар беради Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Мудофаа вазирлиги ва Марказий ҳарбий округ раҳбарияти ҳамда артиллерия бўлинмалари томонидан 122 мм ва 152 ммли “PL66-1” маркали таснифига кўра, осколкали фугасли снаряд қўлланилган. Д-20 ва Д-30 артиллерия қуролларидан 20 донадан отилган снаряднинг келгусида Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибидаги артиллерия бўлинмалари қуроллари учун ўқ-дори сифатида қўллаш самарадорлиги текширилди.

Биринчи маротаба Мудофаа вазирининг ташаббуси билан “Мен ғолиб” шиори остида ўтказилаётган 12 та мутахассисликлар бўйича мусобақанинг 7 та йўналиши айнан артиллерия бўлинмаларига тегишли. Ҳозир кунда артиллерия бўлинмаларини янги турдаги қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Шунингдек, артиллерия мутахасислиги бўйича малакали кадрларни тайёрлашда устоз-шогирд анъаналари жорий қилиниб, назарий билим ва амалий кўникмани оширишда ҳар бир дала ўқув майдонида намунали “Энг илғор артиллерия мутахассиси йўлаги” барпо этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech