15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,5 °C

Хавфсизлик
5 Авг  2019 598

Хорижга ишга кетиш 5 минг долларми?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «R.W.» хусусий бандлик агентлиги ходими Н.С. фуқаролардан пора олаётган вақтда қўлга олинди, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

Гап шундаки, агентлик ходими фуқаро У.Ж.нинг 4 нафар танишларини юқори ташкилотлар ходимлари билан гаплашиб, Япония давлатига ишга юбориш учун имтиҳонлардан ўтказганлигини важ қилиб, ҳар бир фуқаро учун 5.000 АҚШ долларидан жами 20.000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech