25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Хавфсизлик
8 Апр  2020 1243

Хорижликни «сийлаган» учовлон

Хорижликнинг юк машинасидан дизель ёқилғисини ўғирлаганлар ушланди.

2020 йил4 апрелдан 5 апрелга ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Мустақиллик МФЙда жойлашган тўйхона олдида 24 ёшли Тожикистон Республикаси фуқароси юк автомашинасини қаровсиз қолдириб кетган.

Ундан фойдаланган номаълум шахслар қаровсиз қолган ушбу «Scania» русумли юк автомашинасининг ёқилғи сақлаш баки қулфини бузиб, 300 литр дизель ёқилғи тортиш мосламаси (насосини) ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни уч киши содир этгани аниқланган. Улардан бири 23 ёшли, иккинчиси 22, кенжаси эса 20 ёшли бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Қўлга олинган фуқаролар гумонланувчи тариқасида жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech