22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Ижтимоий ҳаёт
19 Сен  2019 675

Хотин-қизлар қўмитаси Самарқанддаги тўйда юз берган воқеа бўйича расмий ахборот берди

Шу ҳафтанинг аввалида ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида Самарқанд вилоятида ўтказилган тўй маросимидан тарқалган видеолавҳалар ҳамда суратлар аҳоли томонидан кенг муҳокама қилинди. Табиийки, ушбу манзара ҳеч кимга ёққани йўқ.

Деярли барча интернет сайтларини айланиб чиққан фотосуратда гўёки пулдан либос кийган аёл тасвирланган бўлиб, унинг ушбу антиқа кўйлаги ижтимоий тармоқларда аёллар қолиб, эркакларнинг ҳам диққатини тортгани бор гап. Бироқ...

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий раҳбарияти ушбу вазиятни жойига бориб ўрганди. Маълум бўлишича, мазкур тўй лўли миллатига мансуб фуқароларнинг никоҳ тўйи бўлиб, улар тўёнани бир тизимчага пулларни териб, худдики гулчамбар сингари (пулчамбар шаклида, албатта) бўйинга осиб қўйиш орқали тақдим қилишаркан. Расмдаги “либос” эса асло либос бўлмай, балки бўйинга устма-уст осилганидан ҳосил бўлган “пулчамбар”лар уюми экан.

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари ўрганиш жараёнида ушбу фуқаролар билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон сўми миллий валютамиз эканлиги, у давлатимиз рамзи сифатида алоҳида муҳофаза қилиниши ҳамда биз барча миллатлар қаторида лўлиларнинг ҳам урф-одатларини ҳурмат қилсак-да, қонун барчага баробар эканлиги хусусида тушунтиришлар берилди, дейилади қўмита ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech