23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Кейинги авлод
14 Июн  2019 718

ХТВ: мактабга тўлов категориялар асосида амалга оширилиши ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри эмас

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги интернет тармоғида мактабга тўлов категориялар асосида амалга оширилиши ҳақида маълумот ҳақиқатга тўғри эмаслигини таъкидлайди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, 81 та умумтаълим муассасаларига болалар асосий ва қўшимча квота асосида қабул қилинади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан умумтаълим муассасаларига бириктирилган микроҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг (тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган) фарзандлари, отаси ёки онаси I гуруҳ ногирони бўлган ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонини инобатга олган ҳолда асосий квота шакллантирилади.

Умумтаълим муассасаларининг имкониятидан келиб чиқиб, микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги, микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган (тегишли йилнинг 1 сентябрига қадар 6 ёшга тўладиган), шунингдек, умумтаълим муассасаларида таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун қўшимча квота ажратилади.

Қўшимча квота бўйича умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун бир болага нисбатан қуйида назарда тутилган ҳолатларнинг ҳар бир банди бўйича ота-оналарнинг ихтиёрий розилиги асосида энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғимлар ундирилади:

а) микроҳудуддан ташқарида истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги болалар;

б) микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар;

в) умумтаълим муассасаларида (микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари) таълим бериш тили бўйича бошланғич билим (мулоқот қилиш) кўникмасига эга бўлмаган болалар учун.

Таъкидлаб ўтамизки, қўшимча квота бўйича қабул тўлов миқдорини Кузатув кенгашлари белгилайди. Мазкур маблағлар мактабдаги шароитларни яхшилаш ҳамда таълим муассасасининг ривожланишига ҳисса қўшган мактаб ўқитувчилари ва директорини рағбатлантириш учун йўналтирилади.

Умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қабул жараёнлари бевосита Кузатув кенгаши аъзолари томонидан назорат қилиб бориш кўзда тутилган. Жумладан, Кузатув кенгаши аъзолари мактаб маблағларини тўғри сарфланишини назоратга олади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech