17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,7 °C

Мамлакатимизда
19 Окт  2019 426

ХТВ: ноқонуний текширувлар ишчи гуруҳ ваколатига кирмайди

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар фаолиятини текшираётган гуруҳ ҳақидаги видео тарқалган эди. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати ушбу видеога муносабат билдирди.

Президентимиз таълим тизимида белгилаб берган устувор вазифалар ижосини ўрганиш ҳамда ўқувчилар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Республика ишчи гуруҳлари ҳозирда вилоятларда фаолият юритмоқда.

Мазкур видео Тошкент вилоятида ўз фаолиятини олиб бораётган ишчи гуруҳ аъзолари эканлиги аниқланди. Ишчи гуруҳнинг баъзи “аъзолари” уларга қўйилган вазифалар нима эканлигини тушунмаганга ўхшайди.

Президентимиз қўйган вазифаларга кўра, ишчи гуруҳ жойларда мактабга бориб,  таълим сифатини ўрганиши ҳамда вазиятни яхшилаш бўйича кўмак бериши лозим.

Ишчи гуруҳ вакиллари юртбошимиз топшириғига кўра мактабларга ёрдам бериши керак. Аксинча, ноқонуний текширувлар уларнинг ваколатига кирмайди. Ишчи гуруҳ вакиллари мактаблардаги вазият ва таълим сифатини оширишга кўмак бера олмаса, ҳеч бўлмаса мактаб ходимларига халақит бермасликларини сўраймиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech