30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
20 Мар  2020 313

Хубэйда вирус юқишдан тўхтатилдими?

Хитойнинг Хубэй провинциясида  иккинчи кундирки, коронавирусга чалиниш ҳолати учрамаяпти.

Офат ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрида тезкор ҳолатда қурилган касалхоналар ёпилмоқда. Бу ерда бошланган эпидемия февраль ойида  авжига чиққан  эди. Хитой ҳукумати офатни бартараф этишга барча ресурсларни сафарбар этди ва кутилган натижага эришмоқда.  Коронавирус офатини бартараф қилишда уханликларга ёрдам бериш учун мамлакатнинг  турли вилоятларидан  жами 42 минг тиббиёт соҳаси ходимлари жалб этилган эди. Энди улар босқичма-босқич   ўз юртларига қайтарилмоқда.

«Хубэй провинциясида коронавирус билан боғлиқ вазият яхшилангани сабабли эпидемияга қарши курашда мамлакатнинг бошқа вилоятларидан келиб иштирок этган тиббий бригадалар аста-секин ўз юртига қайтмоқда» дейилади Синхуа ахборот агентлиги тарқатган хабарда.

Куни кеча Цзянси вилоятидан келган 7 чи тиббий бўлинма Ухань шаҳрини тарк этди.  105 кишилик мазкур  бўлинма Наньчан шаҳри соғлиқни сақлаш ишлари бўйича қўмита томонидан шакллантирилган эди. Бугун улар ўз олдиларига қўйилган шарафли вазифани тўлиқ адо этди ва  Ухандан Нанчан шаҳрига учиб кетишди, дейилади мазкур хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech