29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23 °C

Мамлакатимизда
6 Апр  2020 232

Яна 226 нафар талаба уйларига йўл олди

Россия давлатидан келиб Гулистонда карантинда бўлган 226 нафар талаба яшаш манзилига қайтарилди.

Сирдарё вилояти бўйича стационар шароитда умумий карантинга олинган фуқаролар сони 2 019 нафарни ташкил этиб, шундан Гулистон шаҳридаги Гулистон давлат университети ётоқхонасида Россия давлатидан келган 226 нафар талаба, Мирзаобод туманидаги 532-сонли ҳарбий қисмда 594 нафар фуқаро, Сирдарё туманидаги Шоликор СИУ худудида жойлашган болалар оромгоҳида 370 нафар фуқаро, «WANDA GROUP» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасига қарашли ётоқхонада 141 нафар фуқаро карантинда эди. 

Бугун, 5 апрелда Россия давлатидан келган ва карантинда бўлиб турган 226 нафар талаба, ўзларининг доимий яшаш манзилларига қайтарилди.Улардан 46 нафари аёл,180 нафари эркак кишилардир. Чуқурлаштирилган тиббий текширувга кўра, уларнинг ҳеч бирида касаллик белгилари аниқланмади. 

Сирдарё вилоят ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан карантинда бўлган фуқароларни яшаш манзилларига етказиб қўйиш учун бир қатор чора-тадбирларни амалга оширилди. 

Уйларига йўл олганлардан 18 нафари Тошкент шаҳрига, 27 нафри Тошкент вилоятига, 25 нафари Фарғона, 47 нафари Андижон вилоятига, 15 нафари Наманган вилоятига Нукус-Андижон йуналишидаги поезд орқали кузатиб қўйилган бўлса, 85 нафар талаба Гулистон темир йўл вокзалидан Андижон-Нукус йўналиши орқали кузатиб қўйилди. Улардан 1 киши Жиззах вилоятига, 15 киши Самарқанд,1 киши Навоий, 37 киши Бухоро, 10 киши Қашқадарё,10 киши Сурхондарё, 4 киши Хоразм вилоятига, 7 киши эса Қарақалпоғистон Республикасига кузатилди.

Бундан ташқари 18 нафар фуқаро Сирдарё вилоятига, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Бекобод, Жиззах вилоятининг Зомин, Мирзачўл туманларига санитария қоидаларига амал қилган ҳолда қайтарилди.

Энди улар уй шароитида маълум муддат давомида ҳудудий шифокор ва патронаж ҳамширалар томонидан тиббий кузатувда бўлишади, деб хабар беради Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech