31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Саломатлик
9 Апр  2020 536

Яна 8 нафар бемор соғайди

Бугун коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна 8 нафари касалликдан фориғ бўлди.

Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Шундай қилиб, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинган бемордан 38 нафари буткул соғайган.

Шуни таъкидлаш керакки, даволашда дунё тажрибаси, хусусан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор мамлакатларнинг энг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланишмоқда. Мамлакатимизнинг етук пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог, реаниматолог каби қатор мутахассислари телемулоқот орқали керакли тавсиялар бериб турибдилар.  

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда нафақат пойтахтимизда, балки вилоятларда ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар даволанмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech