30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Саломатлик
17 Мая  2020 602

Яна бир бемор вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор юрак қон -томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Халқаро масофага қатнашга мўлжалланган юк автомашина ҳайдовчиси Россиядан Тожикистон орқали Сурхондарёга кириб келган. Асли сирдарёлик бўлган ушбу фуқарода икки томонлама пневмония оғир кечиб,

5 майда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Ўтказилган диагностик таҳлиллардан сўнг беморда COVID-19 инфекцияси ҳам аниқланган.

Шу йил 11 майда эса аҳволи ёмонлашгач COVID-19инфекциясинингоғир кечиши, икки томонлама ўткир бронхопневмония оғир тури ташхиси билан реанимация бўлимига олинган. Бўлимда беморга мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар асосида реанимацион ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, вазирликнинг турли йўналишлари бўйича бош мутахассислари ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ҳам ўтказилиб, доимий назорат таъминланган. Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech