20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,9 °C

Хавфсизлик
19 Июн  2019 567

Яна бир она ўз жигарбандини сотаётган вақтида қўлга олинди

Сўнги пайтларда фарзанд дунёга келтириб, турли сабабларга кўра уни ўзгага сотаётган ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Минг афсуски, бази оналар ўз жонининг бир бўлаги бўлган боласини пулламоқда. Наҳотки, инсонга берилган энг буюк туҳфани пулга алмашиш шунчалар осон бўлса, деб ўйланиб қоласан киши.  

Аншундай ҳолатлардан яна бир 17 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида кузатилди. ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 23 ёшли С.И. ва унинг норасмий рафиқаси 26 ёшли Г.Т. ўзаро жиноий тил бириктириб, Г.Т.нинг 2018 йил 26 октябрь куни дунёга келтирган ўғлини, таниши 27 ёшли С.И. исмли аёлга 9 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech